Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назоратни кучайтиради

4 Октябрь, 20:08
Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назоратни кучайтиради

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва юклар устидан назоратни кучайтиради, деб хабар беради Kazinform мухбири norma.uz ахборот-ҳуқуқий порталига таяниб.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария назорати ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Шундай қилиб, давлат чегараси орқали олиб ўтиш тақиқланган транспорт воситаларида яширинган шахслар ва уларда яширинган товарларни аниқлаш мақсадида чегара қўшинлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуини англатувчи «чегара қидируви» атамаси киритилди.

Шунингдек, бундан буён давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт воситалари ва юкларни кўрикдан ўтказиш божхона органлари ва чегара хизматларининг қўшма буйруқлари асосида амалга оширилади.

Фото: norma.uz

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар