Ўзбекистон Бош вазири хорижий инвесторларни Орол муаммосини ҳал этишга чақирди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Астана халқаро форумида иштирок этаётган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов хорижий инвесторларни Марказий Осиёдаги экологик муаммоларни ҳал этиш таклифи билан чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу платформадан фойдаланиб, халқаро ҳамкорлар ва инвесторлар эътиборини Марказий Осиёдаги экологик муаммоларга қаратмоқчиман. Бу борада Орол фожиаси оқибатларини ҳам ўйлаб кўриш зарур. Марказий Осиё давлатлари ва дунёнинг бошқа давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтиришга қаратилган қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳам кун тартибидан ўрин олган. Бундан ташқари, биз инвесторлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика соҳаларини ривожлантиришдан манфаатдормиз», – деди Абдулла Арипов.

Бош вазир ўз нутқида 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳоли жон бошига ўртача ялпи ички маҳсулотга эга давлатлар тоифасига киришни мақсад қилганини айтди. Бунинг учун Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда товар айланмасини ошириш ва минтақадаги минерал хом-ашё захираларидан самарали фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқмоқчи.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар