Ўзбекистон билан савдо алоқаларимиз мустаҳкамланади - ҚР Савдо вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ташқи савдодаги тўсиқлар олиб ташланди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов халқ олдида ҳисоб бериш давомида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазир йил давомида вазирлик томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги савдода 16 та тўсиқни бартараф этишга муваффақ бўлинганини таъкидлади. Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий комиссиясида Қозоғистоннинг «Тўсиқ хусусиятларига тўғрисидаги аризаси»ни кўриб чиқиш муддати 3 ойга қисқартирилди. Илгари, бу жараён бир йилгача чузиларди.

Унинг айтишича, сертификатлаш масаласи жуда муҳимдир. Евроосиё иқтисодий иттифоқида серияли маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификатлари тизимини жорий этишга эришилди. Масалан, қозоғистонлик экспортчиларга сут маҳсулотлари учун кефирнинг ҳар бир экспорт партияси учун сертификат керак эмас.

«Ҳозирда биз қўшни Ўзбекистон билан савдоларни техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича манфаатларни мувофиқлаштириш устида ишламоқдамиз. Биз Тошкентни Марказий Осиёдаги асосий шерик ва йирик бозор деб биламиз», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар