Ўзбекистон билан чегарадош туманда айланма йўл қурилади

None
None
КЕЛЕС. Kazinform – Туркистон вилоятидаги Ўзбекистон билан чегарадош Келес туманида айланма йўл қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, бугунги кунда Абай овулидан ўтувчи республика аҳамиятига эга А-15 автойўлидаги тирбандлик бирқанча қулайсизликлар туғдирмоқда. Ушбу ҳолат аҳоли сони 600 мингга яқин қўшни туманлар учун ҳам долзарб масалаларнинг бири бўлиб қолмоқда.

Муаммони хал қилиш учун йўлнинг кенгайтирилиши ва светофор қўйилиши натижа бергани йўқ. Сабаби, ушбу йўлнинг ўзи аслида суткасига 3 мингдан 5 минггача транспорт воситалари ўтишига мўлжаллаб қурилган. Бугунги кунда йўлнинг ушбу қисмидаги трафик 27-30 мингтагача етади. Республика аҳамиятига эга трасса ёнидан туман марказига борувчи йўл қурилиши бошланган.

Шу билан бир қаторда, трассага қўшилувчи 6 та кўча ҳам эндиликда ушбу айланма йўлга қўшилади. Йўл қурилиши учун жой ажратиш мақсадида айрим тадбиркорлик объектлари бошқа жойга кўчирилиши мумкин.

Бу борада ҳокимлик ва туман маслихат депутатлари, туман «Nur Otan» парияси тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар