Ўзбекистон билан чегара бу йил демаркация қилинади - ҚР Ҳукумати

None
ASTANA. Кazinform – Ўзбекистон билан чегарани демаркация қилиш бўйича келишув шу йил имзоланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни барча чегарадош давлатлар билан ўтказилди. Тегишли халқаро шартномалар ратификация қилинди. Хитой, Туркманистон ва Қирғизистон билан давлат чегарасини тўлиқ ҳуқуқий расмийлаштириш якунланди, демаркация бўйича тегишли халқаро шартномалар ратификация қилинди», — деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

Унинг сўзларига кўра, жорий йил охиригача Ўзбекистон билан чегарани демаркация қилиш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган.

Алихан Смаиловнинг қайд этишича, «Россия билан демаркация жараёни якуний босқичда».

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар