Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича энг илғор тажрибага эга 87 та давлатлар қаторида

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, БМТ сайтида мамалакатда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ва жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

2019 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг техник кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари бўйича nsdg.stat.uz веб-сайти ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан веб-сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

БМТ сайтида келтирилишича, Статистика агентлиги томонидан 2018, 2019, 2020 ва 2021 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасида Миллий БРМларга эришиш бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламлари» ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган ва нашр этилган.

Ўзбекистонда миллий БРМ мониторинг тизими учун 190 та индикатор долзарб деб тан олинган.

Фото: ЎзА

Сўнгги хабарлар