Ўзбекистон авиакомпанияси Урганчдан Ақтауга қатновларни йўлга қўяди

None
None
TOSHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Uzbekistan Airways Урганч – Ақтау йўналишида янги рейсларни йўлга қўяди, деб хабар беради Kazinform uzairways.comга таяниб.

Жорий йилнинг 29 май кунидан бошлаб, ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари «Uzbekistan Airways» компанияси Урганч шаҳридан Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига доимий қатновларни амалга оширишни бошлайди.

Урганч – Ақтау парвоз чиптаси нархи: 1 099 000 сўмдан бошланади.

Урганч – Ақтау – Урганч авиачиптаси нархи: 1 880 000 сўмдан бошланади.

Ўзбекистон Марказий банки белгилаган курс бўйича, 1 KZT тенге қиймати 24, 67 ўзбек сўмига тенгдир.

Тошкент – Урганч – Ақтау ва қайтиш йўналишида қулай уланишлар мавжуд.

Сўнгги хабарлар