Ўзбекистон Адлия вазирлиги 1 000 та юрист лавозимига танловларни бошлади

None
None

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан сентябр ойида «Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ойлиги» ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Мазкур тадбир доирасида Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилган эди.

Танловга қўйилган 1 029 та штат бирлигига 2 150 та номзод ҳужжат топширган. Ҳозирда республиканинг барча ҳудудларида номзодлар билан суҳбатлар бошланмоқда. Адлия вазирлиги тизимидаги танловга қўйилган лавозимлар тўғрисида www.vacancy.adliya.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори билан адлия органлари ҳузурида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган. Марказ ходимлари адлия органлари ходимлари ҳисобланади.


Сўнгги хабарлар