Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган аҳолининг 95 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 57 350 731 доза вакцина қўлланилди.

Улардан: биринчи дозани 20 520 052 киши, иккинчи дозани 16 826 588 киши, учинчи компонентни (ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси уч дозада киритилади) ва бустер дозани 20 004 091 киши олган.

«Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 95,6 фоизни ташкил қилмоқда»,- дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Вазирлик малумотларига кўра, 12-18 ёшли ўсмирларни эмлаш учун 1 568 882 доза вакцина фойдаланилди.

Улардан: биринчи дозада 850 948 нафар, иккинчи дозада 669 571 нафар ва бустер дозада 48 363 нафар бола эмланди.

Аввалроқ Ўзбекистонда эмлаш AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Спутник-V», Moderna, Pfizer ва Sinovac олтита препарат билан амалга оширилгани хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар