Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошди

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 36 миллион кишидан ошди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчилар сони 2022 йил 9 декабр ҳолатига кўра 36 миллион 001 минг 301 нафарни ташкил қилди.

Республикада 18,1 миллион эркак ва 17,9 миллион аёл истиқомат қилади. 2022 йил ноябр ойида республика соғлиқни сақлаш муассасаларида 83 минг 197 нафар янги туғилган чақалоқ рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5377 тага ошган.

Агентлик Ўзбекистон Республикаси ҳозирда аҳоли сони бўйича дунёда 41-ўринда эканлигини маълум қилди.

Бунгача Ўзбекистон Республикаси Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти туғилишнинг юқори даражасини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 41 миллион кишидан ошишини башорат қилган эди.

Фото: foturist-ru.livejournal.com

Сўнгги хабарлар