Ўзбекистон 8 ойда 33 та давлатдан болалар ўйинчоқларини импорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 33 та хорижий давлатдан қиймати 9,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган болалар ўйинчоқларини импорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар бермоқда.

Болалар ўйинчоқлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 млн АҚШ долларига ошган.

2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон болалар ўйинчоқларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 8,3 млн;

Тожикистон – 516,9 минг;

Россия – 193,3 минг;

Эстония – 87,0 минг;

Корея – 72,8 минг;

Франция – 31,5 минг;

Туркия – 29,2 минг;

Буюк Британия – 26,7 минг АҚШ доллари.


Сўнгги хабарлар