Валюталар курси:
    usd/kzt 426.14 eur/kzt 497.05

    rub/kzt 6.02 cny/kzt 66.69
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 7 °С
Алматы: 11 °С

Ўзбекистон 7 ойда Қозоғистондан 1330 та автомобиль қилди

9 Сентябрь 14:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон 7 ойда хориждан нечта енгил автомобил импорт қилгани очиқланди. Мамлакат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан бўлишди, деб хабар беради Kazinform kun.uz сайтига таяниб.

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21та хорижий давлатдан қиймати 258,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 983тага камайган.

2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 3 751та;

Корея – 3 187та;

Россия – 2 589та;

Қозоғистон – 1 330та;

Польша – 386та;

Литва – 312та;

Таиланд – 250та;

АҚШ – 238та;

Германия – 70та;

Япония – 56та.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида қиймати 7,7 млн АҚШ долларига 432та электромобил импорт қилинган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар