Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: °С

Ўзбекистон 7 ойда 19,8 миллион  АҚШ долларига тенг гилам экспорт  қилди

13 Сентябрь 13:15

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакат 7 ой мобайнида қанча гилима экспорт қилганлигини очиқлади, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида қиймати 19,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,4 млн. AҚШ долларига кўп.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

Қирғиз Р. – 6,9 миллион;

Озарбайжон – 4,0 миллион;

Афғонистон – 2,4 миллион;

Россия – 2,1 миллион;

Саудия Арабистони – 1,7 миллион;

Қозоғистон – 1,6 миллион;

Тожикистон – 317,5 минг;

АҚШ – 307,7 минг;

Украина – 184,3 минг;

Туркия – 114,7 минг AҚШ доллари.

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида 15 та хорижий давлатларга гилам экспорт қилган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар