Ўзбекистон 7 ойда 1,9 млрд АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,9 млрд АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Бу умумий экспорт ҳажмининг 17,0 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 % га ўсган.

Ўзбекистондан 7 ой давомида дунёнинг 67 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Пахтадан йигирилган ип – 982,2 млн.

— Тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари – 481,9 млн.

— Нақшли мато – 179,3 млн.

— Пахтадан газламалар – 87,7 млн.

— Ипак ва ипак маҳсулотлари – 37,5 млн.

— Пахта маҳсулотлари – 28,9 млн.

— Гиламлар – 18,4 млн.

— Бошқа тўқимачилик маҳсулотлари – 84,1 млн. АҚШ доллари.


Сўнгги хабарлар