Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Ўзбекистон 5 ойда нечта давлатга телевизор экпорт қилган

29 Июнь 19:53

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январ-май ойларида хорижга қиймати 8,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 47,8 минг дона телевизор экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 14,6 минг донага ошган.

Ўзбекистон 5 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:

— Озарбайжон – 23,3 минг дона

— Россия – 11,2 минг дона

— Қозоғистон – 6,7 минг дона

— Туркманистон – 2,2 минг дона

— Тожикистон – 1,8 минг дона

— Қирғизистон – 896 дона.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар