Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистондан 153,4 минг тонна буғдой уни импорт қилган
15:29, 21 Июн 2022
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга қиймати 49 млн АҚШ долларига тенг бўлган 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 153,4 минг тонна;
Россия – 4,9 минг тонна;
АҚШ – 50 тонна;
Италия – 27 тонна;
Ҳиндистон – 2 тонна;
Франция – 1,8 тонна.