Ўзбекистон 3 ойда Қозоғистондан 47 тонна чой импорт қилган

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида 18 та хорижий давлатдан қиймати 11 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8,2 минг тонна чой импорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Чой импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 6,7 минг тонна;

Кения – 542 тонна;

Россия – 359 тонна;

Эрон – 139 тонна;

Индонезия – 114 тонна;

Ҳиндистон – 88 тонна;

Вьетнам – 77 тонна;

Шри-Ланка – 65 тонна;

БАА – 57 тонна;

Қозоғистон – 47 тонна;

Покистон – 22,5 тонна;

Туркия – 22,5 тонна;

Германия – 1,4 тонна.


Сўнгги хабарлар