Ўзбекистон 3 ойда Қозоғистондан 250,4 тонна балиқ ва денгиз маҳсулотларин импорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 21 та хорижий давлатдан қиймати 3,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 752 тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:

Россия – 980 тонна;

Вьетнам – 541 тонна;

Литва – 254,3 тонна;

Қозоғистон – 250,4 тонна;

Норвегия – 117 тонна;

Латвия – 19,5 тонна;

Франция – 1,9 тонна.


Сўнгги хабарлар