Ўзбекистон 3 ойда 68 мингдан ошиқ енгил автомобил ишлаб чиқарган

None
None
TASHKENT. UzA. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 68 905 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24451 тага ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Озарбайжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга 58 дона енгил автомобилларни экспорт қилган.

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8763 тага камайган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 189,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобиль импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.

3 ойда Ўзбекистонга 455 та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.


Сўнгги хабарлар