Ўзбекистон 2030 йилгача ОИВ тарқалишини бутунлай йўқ қилишни режалаштирмоқда

None
Фото: t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 2030 йилгача ОИВ/ОИТС тарқалишини бутунлай йўқ қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда ЎР Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарлари ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда республикада 48 мингдан ортиқ ОИВ инфекцияси аниқланган. Охирги 5 йил ичида ОИВ тестлари сони 5 баравар ортиб, 3,5 миллионга етди. Дори воситаларини давлат томонидан молиялаштириш 80 фоизни ташкил этди.

Республикада онадан болага ОИВ инфекциясининг юқишини бартараф этиш мақсадида ҳар йили бемор оналардан туғилган болаларни қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминлаш ишлари амалга ошириляпти. Ушбу чора-тадбирлар туфайли болаларнинг 99,7 фоизи соғлом бўлиб қолмоқда.

photo

2030 йилгача ОИВ эпидемиясини тугатишнинг асосий стратегияси 2025 йилгача «95-95-95» мақсадларга эришишдир. Ушбу мақсадлар 2025 йилга бориб ОИВ билан касалланганларнинг 95 фоизи ўз ҳолатини билишини, беморларнинг 95 фоизини ихтисослаштирилган терапиядан ўтказишини ва беморларнинг 95 фоизида бошқа одамларга юқмайдиган паст даражали вирус бўлишини англатади.

Бу ишларнинг барчаси 2030 йилгача ОИВ/ОИТС юқишини бутунлай тўхтатишга қаратилган.

photo

Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Сўнгги хабарлар