Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлардан бири деб топилди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Янги йилнинг биринчи кунида Буюк Британиянинг оммабоп «The Independent» онлайн-нашри сайтида «2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар» сарлавҳали мақола эълон қилинганини маълум қилди «Дунё» агентлиги, деб хабар беради Kazinform.

Нашр 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг оммабоп 10 та йўналишни эълон қилган. Ушбу рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Миср, Бутан ва Ўзбекистон киритилди.

Нашрнинг сайёҳлик бўйича муҳаррири Ҳелен Коффи Ўзбекистон ҳақида тўхталар экан, Ипак йўлининг маданий ва тарихий жиҳатдан қоқ марказида жойлашган, бой меросга эга мамлакатга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз 30 кунгача бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

Ўзбекистонга сафарни режалаштираётганларга жорий йил ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестиваллар ва бошқа йирик маданий тадбирларни ўз жадвалига киритиш маслаҳат берилган.

Ҳелен Коффи Хивада ўтказиладиган «Лазги» халқаро рақс фестивали, Мўйноқдаги «Стихия» мусиқа фестивали, Қўқонда уюштириладиган лаванда фестивали, Самарқандда ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Тошкент ва Бухородаги «Ипак йўли» адабий фестивали, Қўқон ҳунармандлар халқаро фестивали ва Тошкент халқаро кинофестивалини санаб ўтган.

Бундан ташқари, санъат ва меъморчилик ихлосмандлари эътибори бу йил очилиши кутилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва қайта таъмирланган Давлат санъат музейига ҳам қаратилган.


Сўнгги хабарлар