Ўзбекистон 2022 йилда 9,5 млрд долларлик хорижий сармояларни ўзлаштирмоқчи
13 Январь 13:05

Ўзбекистон 2022 йилда 9,5 млрд долларлик хорижий сармояларни ўзлаштирмоқчи

TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистонда 2022 йилда 9,5 млрд долларлик хорижий сармояларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига таяниб.

Мамлакат Стратегик ривожланиш агентлигининг хабар беришича, жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, 282 та йирик ва 9 мингдан ортиқ ҳудудий лойиҳалар ишга тушириш мўлжалланган. Экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Ўтган 2021 йилда Ўзбекистонда жами 10 миллиард доллардан ортиқ, жумладан, 8 миллиард 100 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив