Ўзбекистон 2022 йилда 129,8 мингта чангютгич экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 6,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 129,8 мингта чангютгич экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Чангютгич экспорти 2021 йил билан солиштирилганда 46,4 мингтага ошган.

«Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп чангютгич экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 58,8 мингта

— Қозоғистон – 38,3 мингта

— Украина – 10,7 мингта

— Қирғиз Р. – 10,4 мингта

— Тожикистон – 6,8 мингта

— Озарбайжон – 1,9 мингта», - дейилади агентлик хабарида.

Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/3226

Сўнгги хабарлар