Ўзбекистон 2021 йилда Россияга энг кўп миқдорда помидор экспорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform –Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 56,4 миллион долларга тенг бўлган помидор экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитасига таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар учлигида Россия (40,2 минг тонна), Қозоғистон (26,5 минг тонна) ва Қирғизистон (12,7 минг тонна) қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистондан Тожикистон, Беларусь, АҚШ, Монголия, Афғонистон, Украина, БАА, Германия каби мамлакатлар ҳам ушбу турдаги маҳсулотни сотиб олган.


Сўнгги хабарлар