Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистондан 208 тонна шоколад импорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатдан 5,6 минг тонна шоколад импорт қилган, деб хабар беради Кazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

Шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2 ойда энг кўп шоколад импорт қилган давлатлар:

Россия – 3,3 минг тонна;

Польша – 901 тонна;

Нидерландия – 327 тонна;

Туркия – 218 тонна;

Қозоғистон – 208 тонна;

Украина – 170 тонна;

Беларусь – 81 тонна;

Франция – 60 тонна;

Германия – 24 тонна;

Италия – 23 тонна.


Сўнгги хабарлар