Ўзбекистон 10 ойида Қозоғистонга энг кўп олма экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – 2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 12,6 минг тонна, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 18,5 минг тонна олма экспорт қилган.

Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:

- Қозоғистон – 12,6 минг тонна;

- Россия – 4,2 минг тонна;

- Қирғиз Р. – 1,5 минг тонна;

- Туркманистон – 163 тонна.

2022 йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар:

- Фарғона вилояти – 5 минг тонна;

- Хоразм вилояти – 4,5 минг тонна;

- Тошкент вилояти – 1,8 минг тонна.


Сўнгги хабарлар