Ўзбекистон 10 ойида Қозоғистонга 46,2 мингта кир ювиш машиналарини экспорт қилган

Фото:
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 19 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 179 мингта кир ювиш машиналари экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Кир ювиш машинаси экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,2 мингтага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп кир ювиш машиналарини экспорт қилган давлатлар:

- Тожикистон – 56,8 мингта;

- Қозоғистон – 46,2 мингта;

- Россия – 31,7 мингта;

- Қирғиз Р. – 18,9 мингта;

- Озарбайжон – 7,6 мингта;

- Молдова – 6,5 мингта;

- Туркманистон – 4,1 мингта;

- Туркия – 3,7 мингта.

Фото://t.me/statistika_rasmiy

Сўнгги хабарлар