Ўзбекистон 10 ойда Қозоғистонга 16,5 мингта телевизор экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга қиймати 28,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 171,6 мингта телевизор экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 99,7 мингтага ошган.

Ўзбекистон 10 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:

- Россия – 100,5 мингта;

- Озарбайжон – 42,7 мингта;

- Қозоғистон – 16,5 мингта;

- Тожикистон – 3,8 мингта;

-Туркманистон – 2,2 мингта;

-Арманистон – 1,9 мингта;

- Қирғиз Р. – 1,7 мингта.

Сўнгги хабарлар