Ўзбекистон 10 ойда Қозоғистондан энг кўп озиқ-овқат импорт қилган

Фото:
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 106 та давлатдан қиймати 2,8 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 40 % га ошган.

2022 йилнинг 10 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

- Қозоғистон – 36,2 %

- Россия – 24,1 %

- Бразилия – 14,7 %

- Беларусь – 4,3 %

- Покистон – 2,0 %

- Эквадор – 1,6 %

-Хитой – 1,5 %

- Туркия – 1,4 %

- Ҳиндистон – 1,3 %

- Индонезия – 1,1 %

- Бошқа давлатлар – 11,8 %

Сўнгги хабарлар