+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Ўзбек-Хитой вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

25 Июль 11:22
Баҳам кўринг:
Ўзбек-Хитой вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

TASHKENT. UzA - Kazinform - Хитойнинг «Anhui Zhifei Logcom Biopharmaceutical» компанияси ва ўзбекистонлик олимлар ҳамкорликда ишлаб чиқарган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда Kazinform UzAга асосланиб хабар бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25 млрд  АҚШ долларига етди Япония COVID-19га қарши учинчи эмлашни бошлаши мумкин QazVac самарадорлиги исботланди - Қозоғистон Президенти

Хитойнинг«Anhui Zhifei Logcom Biopharmaceutical» компанияси делегацияси 23 июл куни Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг таклифига биноан Тошкентга келди.

Вазирлик маълумотларига кўра, делегация Ўзбекистонга ўзбек-хитой вакциналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказиш учун келган. Мутахассислар вакцина ишлаб чиқаришнинг инфратузилмавий имкониятларини баҳолайдилар.

Хитой Фанлар академияси SARS-CoV-2 коронавирусга вакцина ишлаб чиқариш лойиҳасининг ташаббускори ва мувофиқлаштирувчисидир.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вирусология илмий-тадқиқот институти вакцинани синовларида бевосита иштирок этганликлари ва клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссалари туфайли Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида тан олинган.

Эслатиб ўтамиз, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг захираси Ўзбекистонда 8,5 миллион дозага етди. Фуқаролар вакцинанинг уч дозасини олганда, бутунлай эмланган ҳисобланади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив