Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Загребда Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва Нур-Султан куни нишонланди

25 Июнь 14:11

NUR-SULTAN. Kazinform - Загребда таниқли жамоат арбоблари, Хорватия Таълим ва фан вазирлиги, Хорватия-Қозоғистон дўстлик жамияти, дипломатик корпус ва журналистлар иштирокида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва пойтахт кунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Элчи Тўлежан Барлибаев сўнгги уч ўн йилликда Қозоғистоннинг давлат қурилишидаги тарихий ютуғи, кўп қиррали бозор иқтисодиётини яратиш, ижтимоий тотувлик ва миллий бирликнинг ўзига хос моделини шакллантиришнинг асосий босқичларини гапириб берди.

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг замонавий Қозоғистонни яратишга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, давлат ислоҳотлари ва ижтимоий тартибни модернизация қилиш бўйича Қозоғистон Республикаси етакчилик қилаётган йўналишларнинг изчиллиги таъкидланди.

Хорватиянинг собиқ президенти, таниқли жамоат арбоби Иво Йосипович Қозоғистонга ташрифи ҳақида ўзининг илиқ сўзлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, мустақилликнинг бошланишидаги энг муҳим стратегик қадам бу Нурсултон Назарбоевнинг Семипалатинск ядро полигонини ёпиш ва ихтиёрий равишда ядро қуролидан воз кечиш тўғрисидаги қароридир.

Унинг таъкидлашича, бу Қозоғистоннинг халқаро обрўсини ва унинг кўп қиррали дипломатия маркази ва нуфузли мулоқот майдони сифатидаги ролини кучайтирди, ЕХҲТ, ИҲТ, ШҲТ, ОҲИЧК ва бошқа халқаро ташкилотлар саммитлари, Суриядаги тўқнашувларни тартибга солиш бўйича музокаралар, жаҳон ва анъанавий динлар лидерлари съездлари ҳамда бошқа форумлар муваффақиятли ўтказилди.

Хорватия-Қозоғистон дўстлик жамияти раиси Андрия Карафилипипович «халқ овозига қулоқ соладиган давлат» концепцияси ва Қозоғистон раҳбариятининг ижтимоий-йўналтирилган сиёсатни ривожлантириш дастурига юқори баҳо берди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш соҳасидаги новаторлиги Қозоғистонни гуманитар йўналишда минтақавий етакчига айлантиргани таъкидланди. Қозоғистоннинг миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси ҳам қайд этилди.

Давра суҳбатида Россия ва Озарбайжон элчилари, Хорватия Таълим ва фан вазирлиги вакиллари, Дўстлик жамияти аъзолари сўзга чиқдилар. Давра суҳбати иштирокчилари Қозоғистоннинг ёш пойтахти қурилиш тарихига бағишланган фотокўргазма билан танишди, шунингдек, уларга Нурсултон Назарбоевнинг хорват тилида нашр этилган «Мустақиллик даври» китоби, Абай асарлари ва ал-Фаробий ижоди ҳақида хорват тилида нашр қилинган монография совға қилинди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар