Ўз квартирасида россияликларга бошпана берган Қозоғистон фуқаролари нимани эътиборга олишлари керак

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов кейинги кунларда чегарадан келаётган россияликларга ўз квартирасидан бошпана берган қозоғистонликлар нимани билиши кераклигини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Хориждан мигрантларни ёллаган ёки уларга квартира берган Қозоғистон фуқароси 3 кун ичида бу ҳақда хабар бермаса, жаримага тортилади. Ушбу тоифадаги қанча ҳуқуқбузарликлар қайд этилган? Ички ишлар вазирлиги вакили миграция қонунчилигини бузган 3200 нафар россияликнинг жавобгарликка тортилгани ҳақида маълумот берди. Уларга қандай жазо бор?« — деб сўради ОАВ вакили марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Вазир бундай ҳолатда масъулият биринчи навбатда қабул қилувчи аҳоли зиммасига тушишини эслатди.

«Бу ерда таъкидлаш жоизки, жавобгарлик келган фуқарода эмас, балки уни вақтида рўйхатдан ўтказмаган маҳаллий фуқарода. Меҳмонхона таклиф этса ҳам, шахсий квартирадан бошпана таклиф қилса ҳам, бу ҳақда 3 кун ичида ички ишлар органларига хабар берилмаса, уй эгасининг жавобгарлиги кўриб чиқилади. Бу ҳақда бугун махсус брифингда вакилимиз маълум қилди. Буларнинг барчаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексимизнинг 517 ва 518-моддаларида назарда тутилган. Албатта, қўпол қонун бузилиш ҳолатлари бўлса, улар маъмурий жавобгарликка тортилади», — деди Марат Ахметжанов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар