Ўз хавфсизлигимизни таъминлаш учун ҳам Афғонистонга кўмак кўрсатишимиз лозим - ахборот вазири

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - ҚР ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев «Хабар» телеканалининг «Ашық диалог» кўрсатувига берган суҳбатида Қозоғистон нима сабабли Афғонистонга кўмаклашишини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Афғонистонга нафақат Қозоғистон кўмак кўрсатади, балки ушбу мамлакат муаммолари бутун дунё эътиборидадир. Чунки, Афғонистондаги нормал ҳаёт тикланмаса, барча мамлакатда диний экстремизм, наркотик моддалар тарқалиши, радикализм хавфи пайдо бўлиши мумкин», - деди вазир.

Унинг айтишича, Афғонистондаги ҳозирги ахволга бефарқ қараб бўлмайди.

«Масалан, Аргентина Қобулдаги вазиятга эътибор бермаслиги мумкиндир балки, аммо бизнинг орамизни атиги минг километрча масофа ажратиб турибди. Ҳозирда Қозоғистондаги олий таълим муассасаларида афғон ёшлари таҳсил олмоқда. Улар ватанига бориб давлат аппаратида, мактабларда, касалхоналарда ишлайди. Уларнинг ҳар бири мамлакатини яхшилашга кучини сарф қилади. Ахир улар ҳам террористик гуруҳларга қўшилиб кетиши мумкин эди ку? Агар террорчилар лагерида тайёргарликдан ўтган фитначилар бизнинг чегарамизга яқин келишса, аввало бизнинг миллионлаб пулимиз эмас, фуқароларимизнинг ҳаётига зомин бўлади. Мана бунга биз йўл қўймаслигимиз керак», - дея таъкидлади Даурен Абаев.

Сўнгги хабарлар