Юртимизда ОТМ ўқитувчилари иш ҳақи ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Қозоғистон олий таълим муассасаларида ўқитувчилар маоши оширилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Асхат Аймағамбетов вазирликда бўлиб ўтган мажлисда олий таълим муассасалари ўқитувчилари маошининг камлигига тўхталди.

«ОТМ ўқитувчилари маоши кам. Шунинг учун Давлат раҳбари олдимизга қўйган вазифаларга кўра, 2020-2025 йилларга мўлжалланган таълим ва фанни ривожлантириш давлат дастури доирасида давлат грантлари қиймати жорий йил сентябрь ойидан бошлаб оширилади. Шунинг натижасида ОТМ ўқитувчиларининг маошини кўтаришга замин яратилади», - деди вазир.

Асхат Аймағамбетов университет раҳбарларига ҳар хил форумлар ва тадбирларга сарфланадиган харажатларни камайтиришга топшириқ берди. Бундан ташқари, ўқитувчилар иш ҳақини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.

Вазир ҚР Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директорига университет раҳбарларининг штати ва ўқитувчилар иш ҳақи масаласини қайта кўриб чиқишга топшириқ берди.

Олий таълим муассасалари раҳбарларига ҳам тегишли топшириқлар берилди.

«Давлат университетлари натижа бермайдиган сарф-харажатларни қайта кўриб чиқиши лозим. Ҳар хил кераксиз тадбирларни қисқартириш лозим. Президент январь ойида Ҳукумат кенгайтирилган мажлисида шундай топшириқ берганди. Бу нафақат вазирлик аппарати, балки квазидавлат муассасаларига ҳам тааллуқли масала», - деди Асхат Аймағамбетов.

Таъкидлаш жоиз, ҚР Таълим ва фан вазирлиги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби иш ҳақини ошириш ҳақидаги топшириғи доирасида келгуси ўқув йилидан бошлаб вазирлик тасарруфидаги 25 та ОТМда иш ҳақи 20%дан 50%гача оширилганди.

Сўнгги хабарлар