Юртимизда коронавирус текширувидан ўтказилганлар сони 1 миллиондан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 6 январидан бошлаб Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ коронавирус текширувидан ўтказилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил 6 январдан эътиборан Соғлиқни сақлаш вазирлиги чегара пунктларида санитария назоратини кучайтирди ва бир миллиондан ортиқ одамни текширувдан ўтказди. Бугунги кунга қадар 30 мингдан ортиқ одам кузатувда бўлган. Инкубация даври тугаши билан фуқароларнинг аксарияти назоратдан чиқарилди. 6 474 киши ҳануз назорат остида», - деди соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Ҳукумат мажлисида.

Елжан Биртановнинг сўзларига кўра, 6 январдан ҳозирги кунгача 186 киши иситма ва ўткир респиратор вирусли инфекция билан касалхонага ётқизилган, улардан 166 нафари даволаниб чиққан. Қолган 20 киши касалхонада даволанмоқда. Уларда коронавирус топилмаган.

«Касалликдан олинган намуналар Россия, Хитой ва маҳаллий ишлаб чиқаришнинг синов тизимлари томонидан текширилди. Барча тестлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган. Шундай қилиб, бугунги кунга қадар 967 киши лаборатория текширувларидан ўтди. Уларнинг 544 нафари Хитой Халқ Республикаси ва Япониядан келган. 423 киши коронавирус билан зарарланганликда гумон қилинган ёки беморлар билан алоқада бўлганлардир», - деди Елжан Биртанов.

Ҳозирги вақтда давлат томонидан маблағ ажратилиб, коронавирус тарқалган мамлакатлардан келган одамларни карантинга жойлаштириш мақсадида тиббий ташкилотларнинг тайёргарлиги таъминланди. Тест тизимлари, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари захиралари яратилди.

Елжан Биртановдан сўнг нутқ сўзлаган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди мамлакатда ҳозиргача коронавирус инфекцияси ҳолатлари учрамаганини таъкидлади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар