+7 (701) 759 90 19
USD 377.19 EUR 408.99
RUB 5.93 CNY 54.02
Янгиликлар

Юртимиз аҳолисининг 11%ига тумовга қарши вакцина қилинган

20 Январь 18:28
Баҳам кўринг:
Юртимиз аҳолисининг 11%ига тумовга қарши вакцина қилинган

NUR-SULTAN. Kazinform – Тумов ва тумовга ўхшаш ўткир респираторли вирусли инфекциялар бўйича Қозоғистонда вазият барқарор. Ўтган йил билан таққослаганда касалланганлар сони 20% кам. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитари Жандарбек Бекшин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон ва Ўзбекистон эвакуация қилинган қозоғистонликлар аҳволини бирга назорат қилади Қозоғистонда коронавирусга қарши кураш учун қанча маблағ ажратилди Қозоғистонда коронавирус хавфи туфайли 33 нафар бемор ҳамон назорат остида

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таклифига биноан, аҳолининг 10%ига тумовга қарши вакцина қилиниши лозим бўлса, Қозоғистонда бу кўрсатгич 11%га етказилди. Бу йил жами 2 125 000 нафар фуқарога вакцина қилинди. Тумов ва тумовга ўхшаш ўткир респираторли вирусли инфекциялар бўйича Қозоғистонда вазият барқарор. Ўтган йил билан таққослаганда касалланганлар сони 20% кам», - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Жандарбек Бекшин.

У тумов ва ЎРВИга чалинганларга маслаҳат берди.

«Одам гавжум жойларда юриш хавфлидир. Иммунитетни кўтариш учун дори-дармон қабул қилиш билан биргаликда хўл меваларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Шунингдек имбирь ва лимон қўшилган сув ичишнинг фойдаси кўп», - деди у.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив