ЮНИСЕФ: COVID-19 оқибатидан дунёда 168 миллион бола бир йил давомида мактабга бормаган

NEW YORK. Kazinform – Карантин чекловлари туфайли дунё бўйлаб 168 миллиондан ортиқ бола бир йилдан бери мактабга бормаган. Бундан ташқари, 214 миллионга яқин ўқувчи кундузги таълимнинг тўртдан уч қисмида қатнашмаган, деб хабар беради Kazinform ЮНИСЕФ расмий сайтига таяниб.
Дунёнинг 14 мамлакатидаги мактаблар 2020 йил мартидан 2021 йил февралигача ёпиқ бўлган. Ушбу мамлакатларнинг учдан икки қисми Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакатлари ҳудудида жойлашган. Натижада, 98 миллион ўқувчининг дарсларни тўхтатишга мажбур бўлган. Мактаблар, айниқса Панама, Сальвадор, Бангладеш ва Боливияда узоқроқ ёпиқ бўлган.
«Кундузги мактабга бора олмайдиган ўқувчилар ҳар куни мактаб ўқув дастуридан орқада қолмоқда. Биз яна бир йил чекловларга ва болалар яна таълимсиз қолишга йўл қўёлмаймиз. Биз мактабларни жонлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширишимиз керак», - деди ЮНИСЕФнинг ижрочи директори Генриетта Фор.
ЮНИСЕФнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 888 миллиондан зиёд бола мактабларнинг тўлиқ ёки қисман ёпилиши сабабли таълим олишдан маҳрум.
- АҚШнинг Индианаполис шаҳрида қуролли жиноятчи ўнлаб одамларни отиб ташлади
- Брюсселда Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари бўлишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
- Европа комиссияси раҳбари коронавирусга қарши биринчи вакцинани олди
- Қозоғистон ва Испания биргаликда учта фильм суратга олади
-
Корея Республикасида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган маркалар чиқарилди
-
Токиода Қозоқ миллий маркази очилди