+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

ЮНЕСКО Aфғонистонда қизларнинг мактабга бормаслигидан хавотирда

20 Сентябрь 11:05
Баҳам кўринг:
ЮНЕСКО Aфғонистонда қизларнинг мактабга бормаслигидан хавотирда

NUR-SULTAN. Kazinform - ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Aзуле Толибларнинг мактаб фақат ўғил болалар ва эркак ўқитувчилар учун очиқ бўлиши ҳақидаги эълонидан хавотир билдирди, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот марказига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда ўқувчиларнинг 86 фоизи оддий режимда ўқийди – Таълим ва фан вазирлиги Қозоғистон коллежларида 95 минг талаба бепул касб ўрганади Овул болалари 100 фоиз  болалар боғчалари билан қамраб олинади

«Aфғонистон келажаги афғон қизлари ва ўғилларининг таълим олиш имкониятларига боғлиқ. Биз Aфғонистоннинг барча тегишли органлари ва вакилларини мактабларнинг очилиши пайтида барча болаларнинг таълим олишига тўсқинликсиз киришларини таъминлашга чақирамиз. ЮНЕСКО раҳбарининг сўзларига кўра, аёл ўқитувчиларни мактабга қайтариш жуда муҳим «, - дейди Одрэ Aзуле.

Мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» раҳбарлари БМТ расмийларига бир неча бор қизлар ва аёлларнинг таълим олишига аралашмасликка ваъда беришган. Aммо сўнгги кунларда улар мактаблар фақат ўғил болалар учун очиқ бўлишини эълон қилишди. Қизларнинг қачон мактабга бориши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

ЮНЕСКО вакилининг айтишича, агар қизлар ўз вақтида мактабга бормаса, оқибатлари оғир бўлиши мумкин.

У, шунингдек, афғон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишини ва уларнинг таълим олиш ҳуқуқи жамоавий масъулият эканлигини айтди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив