Юлия Путинцева Торонтодаги турнирнинг чорак финалига чиқди
12 Август 09:11

Юлия Путинцева Торонтодаги турнирнинг чорак финалига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева (WТА рейтингида 46-ўрин) Торонтодаги турнирнинг 1/8 финалида америкалик Алисон Риск (35-ўрин) билан учрашди ва уни мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Юлия Путинцева икки сетда 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди. Иккинчи сетда Юлия 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Чорак финалда қозоғистонлик WТА рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган америкалик теннисчи Жессика Пегула билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Торонтодаги WТА турнирининг мукофот жамғармаси 2 697 250 долларни ташкил этади. Ғолиб 439 700 доллар ишлаб, 900 рейтинг очкосига эга бўлади.

Фото: ktf.kz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив