Валюталар курси:
    usd/kzt 476.71 eur/kzt 467.03

    rub/kzt 8.36 cny/kzt 67.1
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Юлия Путинцева Торонтода дунёнинг учинчи ракеткасини мағлуб этди

11 Август 10:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева Торонтодаги WTA-1000 турнирнинг учинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ю.Путинцева иккинчи даврада дунёнинг 3-ракеткаси испаниялик Паула Бадоса билан маҳорат кўрсатди.

Биринчи ўйинда қозоғистонлик теннисчи устунлик кўрсатди – 7:5.

Иккинчи сетда 1:0 ҳисоби қайд этилганида испаниялик спортчи мусобақани давом эттиришдан бош тортди.

Бир соату 27 дақиқа давом этган учрашувда Путинцева 2 та эйс амалга оширди ва 13 та брейк-пойнтдан 2 тасидан фойдалана олди.

Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун дунё рейтингида 37-ўринни эгаллаб турган америкалик Элисон Риске билан беллашади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар