Юлия Путинцева Ролан Гаррос турнирининг учинчи босқичига чиқди

Фото: Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
ASTANA. Kazinform – Дунё рейтингида 58-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Юлия Путинцева «Ролан Гаррос» турнирининг учинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунё рейтингида 19-ўринда бораётган хитойлик Чжэн Циньвэнь билан куч синашди.

Биринчи партияда Юлия Путинцева 6:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Иккинчисида эса хитойлик спортчи ҳисобни тенглаштирди - 6:4.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Юлия 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашув 2 соат 20 дақиқа давом этди.

Юлия Путинцева тўртинчи босқичга чиқиш учун дунёнинг 30-ракеткаси америкалик Слоан Стивенс ёки 41-ракетка россиялик Варвара Грачевага қарши баҳс олиб боради.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар