Юлия Путинцева Марокашдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

Фото: Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform - Жаҳоннинг 61-ракеткаси Юлия Путинцева Рабатда бўлиб ўтган WТА-250 турнирининг иккинчи даврасида франциялик теннисчи, дунёнинг 129-ракеткаси Леолия Жанжанни мағлуб этди. Учрашув 6:2, 6:1 ҳисобида якунланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб.

Учрашув 1 соат 14 дақиқа давом этди. Путинцева олтита брейк-пойнтдан бештасини ва битта дублни амалга оширди.

Чорак финалда Юлия жаҳоннинг 55-ракеткаси мисрлик Маяр Шериф Аҳмад Шериф ёки 195-ракеткаси аргентиналик Хулиа Риера билан учрашади.

Сўнгги хабарлар