Йирик савдо марказлари қурилишини рағбатлантириш зарур – ҚР Бош вазири

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Савдо ва интеграция вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида ижтимоий аҳамиятга молик товарлар сотиладиган йирик марказлар қурилишини рағбатлантириш бўйича топшириқ берди. Унинг фикрича, ушбу объектларнинг кўплиги нархларни тартибга солишга ёрдам бериши мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бозорларни янгилаш ва савдонинг цивилизациялашган форматларига келсак, биз бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу жуда тўғри позиция. Ўтган йили биз инфляция билан шуғулланаётганда цивилизациялашган бозор билан, жумладан нархларни пасайтириш ёки маржани сақлаб қолиш билан шуғулланиш анча осон ва муваффақиятли эканини кўрдик. Бу соҳада ҳам маданиятли стандартларга интилишимиз керак. Цивилизациялашган савдо улушини қўшни давлатлардагидек 70-80 фоизга етказишимиз керак. Биз шаҳарлар, моношаҳарлар ва вилоятлар марказларида 2-3 минг квадрат метр майдонда маданиятли савдо майдончаларини қуришни рағбатлантириш зарурлигини кўряпмиз», — деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбари огоҳлантирдики, бу барча савдо-сотиқни шу йўлга солиш керак дегани эмас.

«Биз қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларимизга фақат савдо марказлари қурилишини киритамиз. Эҳтимол, биз ҳамкасбларимиз билан йирик савдо майдончаларини қуришни рағбатлантириш ҳақида маслаҳатлашамиз. Бунинг сабаби шундаки, маҳсулотларнинг кенг танлови мавжуд бўлганда, савдо маржасини нисбатан паст даражада ушлаб туриш мумкин. Бу истеъмол товарлари нархлари ўсишини чеклаш нуқтаи назаридан жуда муҳим», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар