Йил охиригача Қозоғистонда маҳаллий сайёҳлар сони 8 млн кишига этади

None
ASTANA. Kazinform – Йил охиригача Қозоғистонда маҳаллий сайёҳлар сони 8 миллион кишига етиши мумкин. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков ушбу соҳада йил якуни бўйича кутилаётган натижаларга тўхталди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Икки йиллик танаффусдан кейин бу йил туризм соҳаси жадал ривожланмоқда. Ўтган йил якунларига кўра, рекорд даражадаги маҳаллий сайёҳлар рўйхатга олинган, 6,9 миллион киши. Бу пандемиядан олдингидан ҳам юқори. Жорий йилнинг биринчи ярмида маҳаллий сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 50 фоизга кўплигини инобатга олиб, йил охиригача маҳаллий сайёҳлар сонини 8 миллион кишига етказишни режалаштирганмиз»

, - деди Дастан Риспеков.

Қўмита раисининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 6 ойида Қозоғистонга 1,3 миллион хорижий сайёҳ келган. Меҳмонхоналарда уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар ошди.



Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар