Йил охиригача Қозоғистонда 5000дан ортиқ қишлоққа Интернет етиб боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Интернетни ривожлантириш бўйича Қозоғистонда иккита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда барча шаҳарлар ва 4500дан ортиқ қишлоқлар турли технологиялар асосида Интернет билан таъминланган. Йил охирига қадар 5200 дан зиёд аҳоли пунктлари Интернет тармоғига уланади. Мамлакатда Интернетни ривожлантириш бўйича иккита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Биринчи лойиҳа - давлат-хусусий шериклик механизми орқали оптик Интернетни жалб қилиш. Лойиҳа 2,4 миллион аҳолиси бўлган 1260 га яқин қишлоқда Интернетга уланиш имкониятини беради. Агар 2018 йилда 56 та қишлоқ оптик тармоққа уланган бўлса, бу йил 944 та қишлоқ унга уланади», - деди Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, лойиҳага 75 миллиард тенге сармоя киритилган.

«Лойиҳа доирасида 3700 та давлат идоралари ва давлат муассасалари билан алоқалар таъминланди. Иккинчи лойиҳа 250дан ортиқ аҳолиси бўлган 928 та қишлоқни 3G ва 4G, FWA технологиялари орқали мобил Интернет билан таъминлашни назарда тутади. Ҳозир уларнинг 72 тасида мобил Интернет мавжуд. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун операторлар томонидан тўланадиган махсус солиқлар камайтирилмоқда. Тегишли нормалар Мажлис томонидан кўриб чиқилди. Лойиҳа доирасида операторлар «Шеринг» шартномасини имзолашлари ва бир-бирларининг базавий станцияларидан фойдаланишлари мумкин», - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар