Йил охиригача Қозоғистонда 10 минг ўринли талабалар турар жойлари очилади

None
None
ALMATY. Kazinform – «Молия маркази» АЖ рағбатлантириш ва ташқи алоқалар департаменти директори Айнур Сағиндиқова 2018 йилдан буён Қозоғистонда 30 минг ўринга мўлжалланган 124 ётоқхона қурилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йил бошидан буён 1920 ўринли олтита ётоқхона фойдаланишга топширилди – булар Нур-Султан, Ақтўбе ва Атирау вилоятларида. Жорий йил охиригача Алматида 2000 ўринли учта ётоқхонани фойдаланишга топшириш режалаштирилган», — деди Айнур Сағиндиқова.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилдан буён Қозоғистонда 30 минг кишига мўлжалланган 124 та ётоқхона қурилган бўлиб, улардан 19 таси Алматида жойлашган.

«Жорий йил охиригача мамлакатда 10 мингдан ортиқ ўринли 35 талабалар турар жойини фойдаланишга топшириш режалаштирилган», – дейди А.Сағиндиқова.

Фото: гадгетшелп.cом

Сўнгги хабарлар