Йил охиригача Қозоғистон 5 та янги самолёт сотиб олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Air Astana президенти Питер Фостерга аниқ вазифаларни юклади. Бу ҳақда Telegram саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирлик рейсларнинг кечикиши ва вақти ўзгариши, шунингдек, чипталар етишмаслигидан хавотир билдирди. Йиғилишда вазир янги ҳаво кемаларини етказиб бериш жараёнини тезлаштириш, парвозлар кечикиши вақтида йўловчиларнинг ҳуқуқлари бузилмаслигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

«Менинг кўрсатмаларимга кўра, йил охиригача 5 та янги самолёт харид қилиниши кутилмоқда. Хусусан, Fly Arystan авиакомпаниясининг самолёт парки 2 та, Air Astana авиакомпанияси 3 та самолёт билан тўлдирилади. 2025 йилгача жами 24 та янги самолёт, жумладан 3 та Boeing 787 Dreamliner келиши кутилмоқда»

, — деб ёзди Қ.Ўскенбаев.

Вазирнинг айтишича, авиакомпания раҳбари ўз мажбуриятларини бажариш учун барча тегишли чоралар кўрилишига ишонтирди. Йиғилишни сарҳисоб қилар экан, вазир Президентнинг Қозоғистон авиакомпанияларининг ҳаво кемалари паркини кўпайтириш ва транспорт имкониятларини ошириш орқали одамлар учун мақбул шарт-шароитлар яратиш борасидаги доимий эътиборига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: taplink.cc/miir_rk


Сўнгги хабарлар