Йил охирига қадар Қозоғистонда яна 140 минг аҳоли табиий газга уланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев аҳоли пунктларини газлаштириш тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform.

«Бизнинг олдимизда турган энг муҳим масалалардан бири бу аҳоли пунктларини газлаштиришдир. Айни пайтда унинг даражаси 53,07% ни ташкил қилади. Яъни, 9 миллион 840 минг киши табиий газдан фойдаланиши мумкин. Ўтган йили умумий қиймати 38,5 миллиард тангага тенг 51 та лойиҳа амалга оширилди ва 2723 км янги газ қувурлари тортилди. Ҳозирда вазирлик илгари қурилган, аммо муассасаларга ўтказилмаган газ қувурларини пудратчилар балансидан чиқариш масаласида яқиндан иш олиб бормоқда. Ўтган йили биз 92 миллиард танга миқдоридаги 427 объектни махсус газ ташувчи компанияларга ўтказилишини ташкил қилдик», - деди энергетика вазири.

Нурлан Ноғаев йил охирига қадар ушбу кўрсаткични ошириш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

«Бизнинг режамиз йил охирига қадар газ таъминотини 53,8 фоизга етказишдир. Натижада қўшимча 140 минг киши табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади», - деди вазир.


Сўнгги хабарлар