Йил охирига қадар Қозоғистонда Пул-кредит сиёсати қўмитаси ташкил этилади

None
None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки раисининг ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов Президентнинг 2020 йил 1 сентябрдаги Мурожаатини амалга ошириш бўйича чоралар тўғрисида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Давлат раҳбари «пул-кредит сиёсатига янгича ёндашув» зарурлигини таъкидлади.

«Айни пайтда Миллий банк 2030 йилгача пул-кредит сиёсати стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Бу пул-кредит сиёсатини самарали амалга оширишга халақит берадиган тизимли муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради. Бу тенгега ва олиб борилаётган сиёсатга бўлган ишончни оширади, шунингдек барқарор инфляцияни таъминлаш орқали Қозоғистон иқтисодиётига узоқ муддатли инвестициялар киритиш учун олдиндан тахмин қилинадиган муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшади», - деди Ақилжан Баймағамбетов.

Валюта бозори самарадорлигини ошириш учун Ҳукумат билан мамлакатга валюта тушумини қайтариш ва экспорт қилувчиларга уни амалга ошириши учун қулай шароит яратиш бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, Президентнинг топшириғига биноан 2020 йил охирига қадар Миллий банк ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати қўмитаси ташкил этилиши керак.

«Ушбу органнинг асосий вазифаси - базавий ставка ва унинг коридорининг катталиги тўғрисида қарор қабул қилиш. Ўрта муддатли истиқболда унинг таркибига мустақил аъзолар киради», - дея қўшимча қилди ҚР Миллий банки раисининг ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар