Йил охирига қадар Қозоғистонда 64 та мактаб қурилиши бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бандликнинг йўл харитаси доирасида 64 та мактаб ва 13 та соғлиқни сақлаш муассасалари қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда Йўл харитасининг биринчи йўналиши бўйича аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган 136 лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳалар доирасида 19 мингта иш ўринлари, шу жумладан 7,5 мингта доимий иш ўринлари яратилади.

«Шунингдек, 64 янги мактаб, 13 соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, ирригация тизимини ва уй-жой коммунал хизматларини модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳаларни танлаш жараёнида доимий иш ўринларини яратиш ва 3 сменали ва фавқулодда мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасаларини қисқартириш, суғориладиган ерлар ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди», - деди вазир.

Серик Шапкенов ўз маърузасида Давлат раҳбарининг топшириғига биноан микрокредитлар 6 фоизгача имтиёзли шартларда берилишини эслатиб ўтди.


Сўнгги хабарлар